Расмий статистика маълумотларига кўра, 2010 йилда Мадагаскар аҳолиси 25 миллион бўлиб, шундан 1,1 фоизини мусулмонлар ташкил қилишган бўлса. 2017 йилга келиб бу кўрсаткич 15 фоизга ошган.

49 ёшли Мадагаскар фуқароси Жан-Жак Ревана «Анадолу» ахборот агентлигига ўзининг Исломга келиши сабабини шундай сўзлаб берди. 15 йил олдин у масиҳий динига ихлос ила амал қилгани ва мунтазам равишда католик черковни қатнаб келгани, лекин кейинроқ ўзида бошқа динларга қизиқиш пайдо бўлганини сўзлар экан, жумладан шундай деди: «Ислом дини менда катта таассурот қолдирди ва мен содиқ мусулмон бўлдим».
Жан-Жак Ревана сўзига кўра, у Исломда маънавий ва ижтимоий гўзаллик тушунчасини кўра олган.
Эслатиб ўтамиз, таҳлилчиларнинг башоратига кўра, 2050 йилга келиб, дунёда мусулмонлар сони 2,76 миллиард етади ва дунё аҳолисининг 30% ини ташкил қилади.

МУЛОҲАЗА УЧУН

Please enter your comment!
Исмингизни киритинг