Мадинада янги ислом мероси музейи очилди

0
704

Туризм ва миллий мерос бўйича комиссия хусусий музейларга очилишига рухсат беришни бошлагандан буён Мадинада кўплаб музейлар иш бошлади, деб ёзади  info.islom.uz.

Ана шундай янги музейлардан бири — «Дорул-Мадина» музейидир. Музей кўргазмаси Пайғамбаримиз Мухаммад Мустафо соллалоҳу алайҳи вассаллам ҳаётлари, Ислом тамаддуни ва Мадина шаҳри маданиятига бағишланган. Муассаса ижрочи раҳбари Хасан Тоҳирнинг айтишича, ушбу музей Набий алайҳиссалом ҳаётларининг асосий жабҳалари ҳамда Мадина шаҳрининг тарихий ва маданий меросини ёритувчи биринчи ва энг йирик маскандир.

Кўргазма фаолиятидан ташқари, музей Мадинанинг тарихи ва обидалари ҳақидаги маълумотларни чоп этиб мавзуга оид семинар ва учрашувлар ўтказади. Музейнинг юқори малакали ходимлари араб, инглиз, турк ва урду тилларида тарихий хужжатлар ва илмий маълумотларга асосланиб сайёҳлар учун экскурсиялар қилишади. Маъмурият фикрича, кўргазма нафақат Мадиналиклар, балки зиёратчи ва шаҳар меҳмонларида ҳам қизиқиш уйғотиши мумкин.

Юртимиздан Умра ва Ҳаж ибодатларига борувчи фуқароларимизга Мадинаи Мунавварадаги ушбу музей билан танишишни Аллоҳ насиб этсин.

МУЛОҲАЗА УЧУН

Please enter your comment!
Исмингизни киритинг