2020 йилда Бухоро Ислом маданияти пойтахти бўлади

0
527

2007 йил Тошкент шаҳри Ислом ҳамкорлик ташкилотининг (ISESCO) “Фан, таълим ва маданият” тузилмаси томонидан Ислом маданияти пойтахти деб эълон қилинган эди. Юртимиз шаҳарлари яна шундай шарафли номни қайтариб олади ва насиб бўлса 2020 йилда Бухоро бошқа шаҳарлар қаторида Ислом маданиятининг пойтахти сифатида эълон қилинади. Бу ҳақда ЎМИ Матбуот хизмати Тошкент ислом университети “Ислом цивилизациясини ўрганиш ISESCO” кафедраси ўқитувчиси Аъзамжон АБДУРАҲМОНОВ га асосланиб хабар бермоқда.

Ислом ҳамкорлик ташкилоти ҳар йили мусулмон мамлакатларидаги 3 та шаҳарни Ислом маданияти пойтахти деб эълон қилади. Уларнинг бири араб мамлакатларидан, бошқаси Осиё ва учинчиси Африкадаги мусулмон мамлакатлардаги шаҳарлардир.

Ташкилотдаги маданият вазирлари IX Ислом конференцияси томонидан 2020 йилда Бухоро, Қоҳира (Миср) ва Бамако (Мали) шаҳарлари Ислом маданияти пойтахти сифатида тасдиқланган.

Аслида Бухорои шариф бир неча асрлар давомида Ислом маданияти пойтахти бўлиб келган. Унинг “Қуббатул Ислом”, яъни “Ислом гумбази” деб номлангани ҳам бежиз эмас. Ташкилот томонидан ушбу шаҳарнинг Ислом маданияти пойтахти деб эътироф этилиши асрлар давомида ушбу шаҳар ва ундан чиққан олимларнинг Ислом цивилизациясига қўшган ҳиссасини яна бир бор тасдиғи ҳисобланади, дейилади ЎМИ Матбуот хизмати хабарида.

МУЛОҲАЗА УЧУН

Please enter your comment!
Исмингизни киритинг