“Минор” жоме масжиди

0
386

Кўп асрлик тарих ва истибдод бўронларидан омон етиб келган  миллатимиз турмуш тарзи, миллий маданий ва маънавий қадриятларимиз бугун барчага маълумки, истиқлол насимидан қайта ҳаёт олди.   Жаҳон тамаддунига улкан ҳисса қўшган мазкур маданий ёдгорликларимизни муқаддас ислом динимизсиз асло тасаввур этиб бўлмайди. Чунки, ислом дининг мусаффо фитрати эзгулик ва бунёдкорлик, илму-ирфон таратишдирки, бу йўлдаги барча саъй-ҳаракатларнинг мукофоти икки дунё ободлигидир.

Юртбошимизнинг бевосита ғоя ва амалий таклифлари асосида бунёдга келган шаҳримиздаги муҳташам Минор масжиди ана шу фикрларимизнингг далилидир. Мазкур масжид ўз лойиҳасида миллий меъморчилигимизнинг, бутун дунёда машҳур бўлган масжид ва мадрасаларнинг азалий анъана ва услубларидан ижодий фойдаланилганлиги билан ҳар жиҳатдан бетакрор, муаззам мажмуа бўлиб қад кўтарди.

2014-йилнинг 4-октябр санаси Муборак Қурбон ҳайити арафасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Ўзбекистон мусулмонлари идораси уламолари, меъмор ва қурувчилар, маҳалла оқсоқоллари ҳамроҳлигида Минор масжидининг очилишида бевосита иштирок этди. Давлатимиз раҳбари масжиднинг ички ва ташқи кўриниши, баҳаво айвонлари, миллий ўймакорлик санъати асосида ишланган устунлар, бино қуббасидаги олтин суви билан зийнатланган нақшу-нигорларни кўздан кечириб қўли гул усталаримиз ижодига юксак баҳо берди.

Юртобишимиз эзгулик масканини зиёрат қилиш чоғида ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашар экан “Нима учун Ўзбекистонимизнинг маданияти бу қадар қадимий деган савол берилса, аввало динимиз, туфайли. Муқаддас ислом динимиз бўлмаганида биз бу қадар маданиятга эга бўлмас эдик, дея жавоб берган бўлар эдим” дея таъкидлади.

Шунингдек, Юртбошимиз ўз фикрларида давом этар экан, “Аввало бундай ибодат уйлари халқимиз учун. Мард ва жасур, турли оғир замонларда матонат ва чидамлик кўрсатган халқимиз учун!

Ўзбекистонимизнинг жаҳон даражасида эътироф этилаётган турли йўналишлардаги ютуқларни қўлга киритаётгани, иқтисодиётимизнинг ўсиб бориши, халқимизнинг тобора ҳаёт даражаси, ҳаёт сифатининг ўсиб бориши, энг муҳими кишилар бугунги тинч осуда ҳаётидан рози бўлиб яшаётганлигининг сабаби-Аллоҳнинг марҳаматидир. Тангримиз бизни Ўзи асрамоқда, Ўзи йўлимизни очиб бермоқда”, деб қайд этиб ўтди.

Халқимизнинг пок қалби, олийжаноб орзу-интилишлари қолаверса, эзгулик динининг эзгу рамзи бўлмиш оппоқ нийятларни ўзида мужассам этган ушбу Байтуллоҳ эл-юртимизнинг маънавий дунёсини юксалтиришига, юртимизда эзгулик нурини зиёда этишга хизмат қилиши муқаррар.

МУЛОҲАЗА УЧУН

Please enter your comment!
Исмингизни киритинг