«Алмонастир» масжиди (Mezquita de Almonaster la Real).

0
627

Масжид исломий маърузалар зали бўлган. Қурдоба халифалиги даврида IX-X асрлар оралиғида қурилган. Масжид Алмонастир (Castillo de Almonaster) қалъаси пойдеворида ишлатилган базилкалар асосида мустаҳкам қилиб қурилган. Реконкиста ҳаракатларидан сўнг бинода насроний монастири ташкил этилган.
Қуйидаги масжид Андалусда бутун ҳолда сақланган ягона масжиддир:

Масжид мумтоз исломий ибодатгоҳлар услубида қурилган бўлиб икки қисмга ажралади: таҳорат ва намоз заллари. Масжид «Т» ҳарфи шаклида қурилган бўлиб таҳорат зали узун йўлак билан алоҳида ажратилган.

islam-today.ru веб сайти.
З.Содиқов таржимаси.

МУЛОҲАЗА УЧУН

Please enter your comment!
Исмингизни киритинг