Маълумки, шу кунларда юртимиз йирик исломий халқаро илмий-амалий анжуманга мезбонлик қилмоқда. “Ислом ҳамжиҳатлиги: Ўзбекистон ва Озарбайжон мисолида” номли анжуман иштирокчилари бугун юртимизнинг диққатга сазовор жойлари, масжид, мадрасаларни зиёрат қилмоқдалар.  Мартабали меҳмонлар Пешин намози арафасида Тошкент шаҳрининг яна бир муаззам мажмуаси “Минор” жоме масжидига ташриф буюрдилар. Бу ерда мартабали меҳмонларни кутиб олган Тошкент шаҳар бош имом хатиби ва масжидимиз имом-хатиби Анвар қори Турсунов масжид Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президент, мустақиллигимиз асосчиси, барча соҳаларда юртимиз тараққиётини таъминлаган Ислом Каримовнинг бевосита амалий ғоя ва ташаббуслари билан бунёд этилгани, жоменинг қурилиш жараёни, ундаги шарқона ва миллий безак ишлари доимо у кишининг эътиборларида бўлган ҳақида сўзлаб бердилар. Шундан сўнг меҳмонлар масжидда Пешин намозини адо этишди. Юртимиздаги масжид ва мадрасалар кўрки, улардаги аҳил жамоат файзига юксак баҳо берган уламолар ўзбек ва қозоқ қардош ммиллатлари дўстлиги, бу икки халқнинг эзгулик ва маърифат йўлидаги алоқалари доимо мустаҳкам бўлишини тилаб дуолар қилдилар.

«Минор» масжиди

МУЛОҲАЗА УЧУН

Please enter your comment!
Исмингизни киритинг