АЖДОДЛАР ҲАЁТИГА БИР НАЗАР…! ШАЙХ АТТОР ВАЛЕ ҲАЗРАТЛАРИ

0
476

Шайх Аттор вале ҳазратлари тўғрисида тарих манбаларимизда тўлиқ маълумот келтирилмаган. Фақат у зотнинг исмлари ва тахаллуслари ҳақида қисқача маълумот келтирилган. Шайх Аттор валенинг исмлари Ҳожа Алоуддин бўлган.

Ул зот Бухорои шарифда зодагон оиласида дунёга келганлар. Тарих манбаларида валенинг туғилган йили ҳақида маълумот келтирилмаган. Асли Хоразмлик тижоратчининг ўғилларидан бири бўлганлар. У кишининг оталари ҳам савдогарлик билан шуғулланганлар. Аллоуддин Аттор ҳазратларининг икки акалари бўлиб, оталари Бухорога кўчиб ўтганлар. Оталари вафот этгач, энг кенжа ўғил бўлган Алоуддин Аттор ўзининг меросидан воз кечиб, акалари Шаҳобиддин ва Муборакка қолдириб, ўзлари Бухоро мадрасаларидан бирига борадилар ва зоҳидона ҳаёт кечирадилар. Бухоро мадрасасида у кишига Нақшбандия тариқатининг асосчиси бўлган Хожа Баҳоуддин Нақшбанд ўзларининг қарамоғига оладилар ва у киши таълим ва тарбия берадилар. Хожа Баҳоуддин Нақшбанд Алоуддин Атторни нафсини синаб кўриш учун унга биринчи ўтин териб келишни, бозорлада ялангоёқ бўлиб олма сотишни буюради. Бундан кўзланган мақсад илм ва бойликка бўлган ғурурни йўқотиш бўлган. Алоуддин шаҳарнинг катта бойларидан бўлган икки акасининг эътирозига қарамасдан устозининг буйруғини муҳаббат билан бажаради. Шу тариқа у киши ўзларининг нафсларини тарбия қилганлар. Аттор шу тариқа Шайхнинг ишончли муридларидан бўлди ва устозининг вафотига қадар суҳбатларида давомий равишда иштирок этиб келди.

Алоуддин Аттор ҳазратлари устозининг вафотидан кейин ўз замондошларига таълим ва тарбия берди.  Шайх Аттор вале Бухоро мадрасаларида таълим олганлар. Тасаввуф тариқатлари ичида энг машҳури Нақшбандия тариқати асосчиси Хожа Муҳаммад Баҳоуддин Нақшбанд ҳазратларининг етук шогирдларидан бўлганликларини зикр этилган.  Шайх Аттор вале ҳазратлари ўзларининг илми, одоби, ахлоқи билан узтозлари дуосига сазовор бўлганлар. У зот бошқа илм толибларидан ўзларининг маърифатлари, оғир босиқликлари билан шунингдек, илмга бўлган рағбатлари ила ажралиб турганлар. Узтозларининг қизларига уйланганлар. Тарих манбаларининг хабар беришича Шайх Аттор вале ҳазратлари 770ҳ./1367м. йилларда Хисор водийсида ҳозирги Сурхондарё вилояти Денов тумани, Денов шаҳрига халққа ислом шариъати илмларини, тасаввуф тариқатлари таълимотларини, маърифат ва шунга ўхшаш илимлардан таълим бериш учун устозларининг буйруғига кўра келганлар. Тарихда савдо билан фақат тирикчилик учун шуғулланганликлари, толиби илмларга вақти-вақти билан ҳадялар, совғалар бериб турганликлари учун у кишини замондош олимлар ва инсонлар Шайх Аттор деб таҳаллус билан аташган. Аттор бу арабча сўз бўлиб, сотувчи деган маънони билдиради.

Шайх Аттор вале ҳазратлари 802ҳ./1399м. йилда Чағониён деб номланган жойда ҳозирги кунда эса, Денов туманида Сармозор ота деб номланган жойда вафот этганлар ва ўша жойга дафн қилинганлар.

Хожа Алоуддин Атторнинг вафотидан кейин ўғли Хожа Ҳасан Аттор (ваф. 826ҳ/й) тариқатни давом этирган.

Шайх Аттор вале ҳазратларининг илмй мероси ҳақида тарих манбаларида аниқ маълумот келтирилмаган. Аммо, баъзи бир асарларни Алоуддин Атторга тегишли эканлигига нисбат берганлар. Жумладан, Баҳоуддин Нақшбанд ҳазратларининг сўзлари ва маноқибларини жамлаган “Мақомати Баҳоуддин Нақшбанд” номли асар Алоуддин Атторга нисбат берилади. Шунингдек, у зот “Мусибатнома”, “Мантиқ ут-Тайр”, “Илҳомнома” ва “Маснаъвий — маънавий” асарлари у кишига нисбат берилади.

 

Шайхонтоҳур тумани “Оқилон” жоме

масжиди имом-хатиби  И. АХРОРОВ

МУЛОҲАЗА УЧУН

Please enter your comment!
Исмингизни киритинг