Лондонда пухталик билан ишланган бир сирли жой бор. У – ҳеч ким, ҳеч қачон диний маскан деб ўйлаш хаёлига ҳам келмайдиган «The Burdett Estate» масжидидир. У Шарқий Лондоннинг қоқ марказидаги тураржой бинолари орасида мутлақо антиқа меъморий ечимда барпо этилган. Масжид шу йилнинг баҳорида иш бошлади ва ибодатхонани ҳам атрофдаги биноларга ўхшатиб қурилса бўлишига ажойиб тимсол бўлди.

Масжиднинг энг ҳайратланарли қисми унинг Маккаи мукаррамага қаратиб қурилган ойнаванд минорасидир. 

 

Ўзига хос ойнали минораси билан масжид бу ҳудуддда антиқа кўриниш олган.

 

Масжиднинг ўзига хос жиҳатларидан яна бири бу – масжид биносининг ташқи деворларига куфий хатида ёзилган хаттотлтк намуналаридир.

 

“Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ” калимаси масжиднинг барча ташқи эшиклари ва деразалари тепасига ёзиб қўйилган.

 

Қуёш нури мана бу панеллардан ўтиб зални ёритади ва намозхонлар саф тортадиган ажойиб чизиқ ҳосил қилади гўё.

 

Меҳроб ва минбар эса миноранинг чики қисмига жойлаштирилган.

 

Масжиднинг шифти Қуръони карим ўқилганда қорининг овози масжиднинг ҳамма жойига яхши тарқалишини таъмин этадиган қилиб лойиҳалаштирилган.

 

Масжид ичида ажойиб атмосфера ҳосил қилиш учун табиий ранглардан фойдаланилган.

Ойнаванд минорали масжид даҳанинг энг меҳмондўст биноси сифатида танилиб қолди.

МУЛОҲАЗА УЧУН

Please enter your comment!
Исмингизни киритинг