«Business TURK»: «Ўзбекистон – туркий-исломий дунё маданият ва маънавият бешиги»

0
51

Туркиянинг оммабоп «Business TURK» журналининг январь сони Ўзбекистон-Туркия муносабатларига бағишланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Журналнинг 2021 йилдаги илк сони «Ўзбекистон — туркий-исломий дунё маданият ва маънавият бешиги» бош сарлавҳаси билан нашр этилди. Бу нафақат туркий тилли мамлакатлар, балки кенгроқ ҳудуд — ислом дунёсининг замонавий цивилизацияси шаклланишида мамлакатимизнинг аҳамиятини намойиш этди.
Журналда ўзбек, турк, инглиз ва рус тилларида Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида республикада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, шунингдек, Туркия билан алоқаларни ривожлантириш бўйича маълумотлар берилган.
Шунингдек, нашрдан мамлакатимизнинг инвестиция имкониятлари, бой тарихий ва маданий мероси, ўсиб бораётган сайёҳлик салоҳияти очиб берилган мақолалар ўрин олган.
«Business TURK» журнали босма ва электрон шаклда тарқатилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати