БУЮК ФАҚИҲ ВАФОТ ЭТДИ

0
41

Бутун Ислом олами Яман олий муфтийси Муҳаммад ибн Исмоил Омраний вафоти муносабати билан чуқур қайғуга чўмди, дея хабар беради www.sabah.com.tr сайти.
Шайх ўтган куни 99 ёшида боқий дунёга риҳлат қилди. Шифокорлар унга саратон ташхисини қўйишган эди.
Шайх Омраний 1922 йили Яманнинг Сано шаҳрида таваллуд топган. Муҳаммад ибн Исмоил Омраний катта фақиҳ, Ислом ҳуқуқшунослиги бўйича буюк олим эди.

Алломани Аллоҳ таоло раҳматига олсин!