«Қаффол Шоший» мақбараси

Ҳазрати Имом мажмуаси ҳақли равишда Тошкентнинг бош ёдгорлик мажмуаларидан бўлиб, Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий, Бурҳониддин Марғиноний каби мовароуннаҳрлик буюк алломалар орасида алоҳида ўрин эга бўлган зот Имом Абу Бакр Қаффол Шоший ҳазратлари...

«Шайх Хованди Тоҳур» мақбараси

Зиёратгоҳ қабр атрофида юзага келган яна бир диққатга сазовор ёдгорлик бинолари мажмуаси XV—XIX асрларга оид Шайхонтоҳур (Шайх Хованди Тоҳур) мажмуасидир. Мажмуа тасаввуфга оид кўплаб асарлар муаллифи, 756/1355 йилда вафот этган тошкентлик шайх қабри атрофида...

«Иброҳим ота» мақбараси

Тошкентнинг диққатга сазовор меъморий ёдгорликларидан яна бири Иброҳим ота мақбарасидир (XV—XVII асрлар). Ривоятларга кўра, мақбара Хожа Аҳмад Яссавийиинг оталари Иброҳим ота қабри устига қурилган. Мақбара бир хонали, усти гумбаз билан ёпилган, олди пештоқли. Ғарбида...

Тошкентни пойтахт деб эълон қилиниши ҳақида

1930 йил 17 августда Ўзбекистон Республикасининг пойтахти Самарқанд шаҳридан Тошкент шаҳрига кўчирилган. Қуйида ўша даврда юқоридаги масала бўйича қабул қилинган қарордан кўчирма. Тошкентни пойтахт деб эълон қилиниши ҳақида 1930 йил 17 августда Ўзбекистон Республикасининг пойтахти Самарқанд...

«Сузук ота» мақбараси

Сузук ота Мустафоқули (1140 – 1217 й.) Хўжа Аҳмад Яссавийнинг Гавҳари Хуштож (Хуштари)нинг кенжа фарзанди бўлган. У Сайрамда таваллуд топган. Балоғат ёшига етганида отасининг йўлланмаси билан Тошкентнинг Бешёғоч даҳасидаги Чуқур кўприк, Мирлар ва Чақар...

«Чўпонота» мажмуаси

Тошкент шаҳар деворидан ташқарида XVIII—XX асрларда юзага келган унча катта бўлмаган Чўпонота мажмуаси ўрта асрлар ёдгорлик мажмуалари жумласига киради. У масжид, мақбара ҳамда ҳужралардан иборат ёрдамчи хоналарни уз ичига олади. Маҳаллий ривоятларга кўра, мазкур мажмуа...

«Азизлархон Эшон» масжиди

Бу масжид ҳозирги Шайхонтоҳур тумани Чинор берк-кўчасида. Тадқиқотчилар қурилиш услубига асосланиб, уни XVIII аср ўрталарида барпо этилган десалар-да, масжид тарихига доир аниқ маълумотлар йўқ. Масжиднинг бундай номланиши қизиқарли ва жумбоқли ўтмиши билан боғлиқ. Тошкент масжидларига оид...

«Лайлакқўнди» масжиди

1775 – 1780 йилларда Қўқон хони Норбутахон томонидан қурдирилган. Масжид Эски Жува бозорига келган савдогарлар ва меҳмонлар учун меҳмонхона хизматини ҳам ўтаган. Собиқ Иттифок. даврида масжид ташландиқ, хароба ҳолга келиб қолган. Ўзбекистон Республикаси Президенти...

«Абулқосим» мадрасаси

1850 йилда Абулқосим Эшон ташаббуси билан қурилган ва шу пайтда мавжуд бўлган, Абулқосимнинг отаси томонидан бунёд этилган Мўйи Муборак хонақоси билан бир мажмуани ташкил қилган. Мадраса ҳовлисида усти гумбазсимон ёпилган сардоба мавжуд бўлган. Кираверишда,...

«Муин Халфа бобо» мақбараси

Тошкентдаги XIX асрга оид меъморий ёдгорлик. Самарқандлик халфа (бинокор уста) Муин мақбарани ўзи учун курдирган. Мақбара бир хонали, усти гумбазли бўлиб, пештоқи бир оз олдинга чиқиб туради. Ичида Муин бобонинг ва ўғли Умархоннинг қабрлари...
- Жума маърузалари -