«Кўкалдош» мадрасаси

Мадраса биноси Бароқхон (Наврўз Аҳмадхон)нинг ўртанча ўғли Дарвешхоннинг вазири – Қулбобо Кўкалдош томонидан 1551 —1575 йилларда анъанавий меъморий услубда қурилган. Пештоқдан кираверишда чап томонда масжид, ўнг томонда усти гумбазли дарсхоналар жойлашган. Ҳовлиси кенг, атрофида...

«Юнусхон» мақбараси

Тошкентдаги энг йирик мақбаралардан бири – Тошкент ҳукмдори Юнусхонга (1416— 1487} бағишлаб қурилган мақбара ҳам Шайхонтоҳур қабристони мажмуасига киради. У Ўрта Осиёдаги XV—XVI асрларга оид суфийларга хос энг нодир мақбара-хонақоҳлардан, деб ҳисобланади. Ривоятларга кўра,...

«Намозгоҳ» масжиди

Намозгоҳ масжиди ҳам Ҳазрати Имом мажмуаси таркибига киради. Қаффол Шоший мақбарасидан кирқ метрлар шимоли-шаркда жойлашган. Мутахассислар фикрича, Намозгох, масжиди 1845-1865 йиллари Қўқон хони Худоёрхон даврида қурилган. Унда асосан жума ва ҳайит намозлари адо қилинар эди....

«Тилла Шайх» масжиди

Тилла Шайх масжиди Мўйи Муборак мадрасасининг ғарбида, шундоқ олдида жойлашган. Рус олими М. Массон Ўзбекистон Фанлар академияси хабарномасининг 1954 йилги сонида чоп этилган “Прошлое Ташкента” асарида: “Ушбу масжид биноси бир неча маротаба бир жойда янгиланган”,...

«Муйи Муборак» мадрасаси

Янги жоменинг шимоли-ғарб тарафида мўъжазгина бир тарихий бино қад ростлаган. Унинг кунчиқарида кичикроқ, кунботарида каттароқ ўймакор ёғоч эшикларию мажмуанинг бошқа гумбазларига ўхшамас ҳаворанг гумбази бор. У - Мўйи Муборак мадрасаси. Мадраса илк бор XV...

«Бароқхон» мадрасаси

Ҳазрати Имом мажмуасининг жануби-ғарбий чеккасида, “Тилла Шайх” масжидининг қибла тарафида Бароқхон мадрасаси жойлашган. Тошкентнинг кейинги беш юз йиллик тарихига гувоҳ бу мадраса қадимий илм-фан, маданият ўчоғи ҳисобланади. 1503 йилда Тошкентни қўлга киритган Шайбонийхон унинг...

«Қаффол Шоший» мақбараси

Ҳазрати Имом мажмуаси ҳақли равишда Тошкентнинг бош ёдгорлик мажмуаларидан бўлиб, Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий, Бурҳониддин Марғиноний каби мовароуннаҳрлик буюк алломалар орасида алоҳида ўрин эга бўлган зот Имом Абу Бакр Қаффол Шоший ҳазратлари...

«Ҳазрати Имом» жоме масжиди

Юртбошимиз ташаббуси билан тўрт ой муддатда бунёд бўлган Ҳазрати Имом жоме масжиди Қорасарой кўчасининг Хастимом даҳаси ҳудудида, Эски Жўва бозори томонидан келишда йўлнинг ғарб тарафида жойлашган. У икки минорали қўш гумбазли улкан иншоотдир. Жоме...

Ҳазрати Усмон Мусҳафи

Бу муборак Қуръон учинчи халифа Усмон ибн Аффон (розияллоҳу анҳу) буйруқларига асосан VII асрда (644-648 йй.) кийик терисига кўчиртирилган. Ўша даврда жами олти нусха Мусҳаф кўчиртирилган эди. Шулардан ер юзида китоб шаклида сақланган ягона...

«Қалдирғочбий» мақбараси

Шайхонтоҳур қабристонининг шимолий томонида жойлашган бу мақбара қачон, ким томонидан қурилганлиги-ю, бу ерга ким ва қайси даврда дафн этилганлиги тўғрисидаги маълумотлар сақланиб қолмаган. Фақат «Абдулланома» асарининг муаллифи Ҳофиз Тиниш Бухорийнинг берган маълумотига қараганда, Қалдирғочбий Хожа...
- Жума маърузалари -