Доктор Муҳаммад Саид ибн Рамазон Бутий

0
943

Бутий ҳазратлари 1929 йил Ироқнинг шимолий томонидаги Туркия ҳудудига кирувчи Бутон (Ибн Умар) оролчасида − Жилко қишлоғида туғилганлар.
Тўрт ёшга етганларида оталари мулла Рамазон билан Дамашққа ҳижрат қилганлар. Академик лицейни Дамашқдаги исломий йўналиш маъҳадида тамомлаганлар.
1953  йили Азҳар университетининг шариат факультетига ўқишга кирдилар. 1956 йилдан Азҳар университетининг араб тили факультетида ўқишни давом эттирдилар. Ана шу йили тарбия дипломини қўлга киритдилар. 1965 йили Азҳар университети тавсияси билан «Усули шариати исломия»дан докторлик дипломини олдилар. Шу йили Дамашқ университетида мударрис бўлиб, сўнг вакил, кейин проректор, сўнгра Дамашқ университетининг «Ақийда ва дин» бўлими бошлиғи этиб тайинландилар.
Дунё бўйлаб ўтадиган исломий йиғин ва конференцияларда иштирок этдилар. Иорданиянинг Уммон шаҳридаги Ислом маданияти тадқиқот маркази академиясининг аъзоси, яна Оксфорд академиясининг олий мажлиси аъзосидирлар.
Араб, турк ва курд тилларини мукаммал, инглиз тилини ўртача биладилар.
Турли фанларга доир қирқдан ортиқ китоблар таълиф этганлар.

Катта устозлари:
1.   Али Тантовий
2.  Муҳаммад Тақий Усмоний

Машҳур китоблари:
1.   Фиқҳус сийратин набавия
2.   Шарҳу ҳикамил атоия
3.   Кубро яқийниётил кавния
4.   Ҳаза Волидий.

Дамашқ масжидларида кунлик ва ҳафталик ваъз-иршод мажлислари бор бўлиб, минглаб эркак ва аёллар ҳозир бўлишади. Бундан ташқари, газета-журналларда исломий мавзуларда мақолалар ёзиб турадилар ва янги муаммоларга жавоб берадилар.

манба:siyrat.uz

МУЛОҲАЗА УЧУН

Please enter your comment!
Исмингизни киритинг