Масжид сўзи “саждагоҳ”, “сажда қилинадиган жой” маъноларини англатиб, мусулмон кишининг Аллоҳ таолога ибодат қилиши, хусусан намозни адо этиши учун покиза жойдир.

Масжидлар Аллоҳ тоати ва зикри билан машғул бўлинадиган маконлар бўлгани учун улар “Аллоҳнинг уйлари” дея васф қилинади. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда:

«Албатта, (барча) масжидлар Аллоҳникидир. Бас, (масжидларда) Аллоҳ билан қўшиб яна бирор кимсага дуо (ибодат) қилмангиз!» (Жин,18) дея марҳамат қилган.

Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Аллоҳ учун каклик уйидек бўлса-да, масжид қурса, Аллоҳ унинг учун жаннатда бир кўшк барпо қилади”, дедилар (Имом Аҳмад, Баззор ривояти).

Аллоҳ Таоло Ўзининг сўнгги расули ва набийи Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга Ер юзининг барча жойини масжид қилиб берди.

Дунёнинг турли нуқталарида барпо этилаётган улкан масжидларни кўриб, ҳайратланамиз, завқланамиз. Улардаги баланд миноралар, нақшинкор гумбазлару, тиллакор ганчлар ўзига маҳлиё этмасдан қўймайди. Аммо ер юзида яна шундай масжидлар борки, улар ўта содда, ҳар қандай ҳашам ва безаклардан ҳолийдир. Уларда фақат фикру-зикрингиз Аллоҳда, Унинг буюклиги тадаббурида бўлади. Саҳролар, адирлар устидаги ана шундай масжидларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Яман ва Саудия Арабистони чегараси оралиғидаги йўловчилар масжиди

Исроилнинг Шхорет дарасидаги очиқ осмон остидаги масжид

Саҳродаги бадавий масжид

Иордания саҳросидаги масжид

Ибодат қилувчи сайёҳларнинг қўл ва тизза излари саҳрода сақланиб қолган

Жибути давлатидаги масжид

Зоиржон СОДИҚОВ тайёрлади.

МУЛОҲАЗА УЧУН

Please enter your comment!
Исмингизни киритинг