Марокаш қишлоқларидан бирида жойлашган масжид маҳаллий аҳолига нафақат ибодатларини амалга ошириш учун, балки, кундалик турмушдаги масалаларни ечиш учун ҳам хизмат қилмоқда. Бу ҳақда BBC future хабар бермоқда.

Гап шундаки, Тадмамет қишлоғида 400 нафар атрофида аҳоли истиқомат қилади ва қишлоққа энг яқин аҳоли яшаш пункти 40 км масофада жойлашган. Электр энергияси маҳаллий аҳоли учун яқин-яқингача катта муаммо бўлиб турганди. Ушбу муаммо ўзига хос тарзда ечилди. Қишлоқдаги масжид қуёш энергиясини электр энергиясига айлантира оладиган махсус панеллар билан жиҳозланди. Эндиликда, бу панеллар ишлаб чиқарадиган электр энергияси нафақат масжиднинг ўзини, балки, бутун қишлоқ аҳолисининг электр токига бўлган эҳтиёжини қондирмоқда.

Марокаш ҳукумати Тадмамет қишлоғи масжиди мамлакатдаги бошқа масжидларга бу борада ўрнак бўлишига умид билдирмоқда. Маълумот учун, Марокаш аҳолисининг сони 35 млн.га яқин бўлиб, мамлакатда 50 мингдан зиёд масжид фаолият юритмоқда.

Манба:azon.uz

МУЛОҲАЗА УЧУН

Please enter your comment!
Исмингизни киритинг