Қуръони карим мусобақасидан сўнг юртимизда Ҳадиси шариф мусобақаси ўтказилиши ҳақида хабар берган эдик. Ана шу кутилган онлар яқинлашмоқда.

4-5 Май кунлари «Ҳадиси шариф билимдони» республика танловининг Тошкент шаҳар босқичи ўтказилади.

4 Май куни аёллар ўртасида ўтказилса, 5 Май куни эркаклар ўртасида бўлиб ўтади. Мусобақалар Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Саройи (Мўлжал: Ўзбекистон миллий университети) да соат 9-00 да бошланади.

(Мусобақага кириш бепул ва алоҳида таклифнома талаб қилинмайди.)

Ҳикмати Расул анжуманига марҳабо азизлар. Қаердаки муборак ҳадислар айтилса, ўргатилса, ҳудди Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сўзлаётгандек бўладилар!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллиги

МУЛОҲАЗА УЧУН

Please enter your comment!
Исмингизни киритинг