Мамлакатимиздаги муҳим тадбир — 4 декабрь куни бўлиб ўтадиган Президент сайловида бевосита иштирок этиш учун бир қанча халқаро ташкилотлар вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари, ва бошқа халқаро кузатувчилар юртимизда меҳмон бўлиб туришибди.

Фурсатдан фойдаланиб, меҳмонлар юртимизнинг диқққатга сазовор жойларини кўздан кечириш имконига эга бўляптилар.

Жумладан, Тошкент шаҳрининг кўрки бўлган «Минор» жоме масжиди ҳам уларда катта қизиқиш ва ҳайратга сабаб бўлмоқда. Дунё масжидларининг замонавий ва миллий кўринишини ўзида мужассам этган намозгоҳнинг, нақшинкор безаклари, ёғоч ўймакорлиги санъати, мўътабар тиллакор меҳроби меҳмонларимизнинг алоҳида диққатини жалб этмоқда. Кузатувчиларга ушбу масжид Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти марҳум Ислом Каримовдан мерос қолган кўплаб ёдгорликлардан бири эканлиги айтиб ўтиляпти.

ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги Матбуот хизмати

МУЛОҲАЗА УЧУН

Please enter your comment!
Исмингизни киритинг