ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ

0
108

Юнусобод тумани «МИНОР» жоме масжиди имом хатиби Фозилжон домла Убайдуллаев ҳамда масжид жамоаси кўп йиллар давомида Тошкент шаҳар Шайҳонтохур тумани “Хўжа Аламбардор” жоме масжидида хизмат қилган, масжид мутаваллиси Абдурашид ота Абдураҳимовнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

Аллоҳ таоло марҳум отахонни Ўз мағфиратига олсин, имонларини саломат қилсин, солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ этсин. Охиратларини обод этиб, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин!

Аллоҳ таоло марҳумнинг аҳли оиласи, фарзанду аржумандлари ва яқинларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларини яхшиликлар ила тўлдирсин.

Фозилжон домла Убайдуллаев ҳамда масжид жамоаси номидан отахоннинг яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!

Minor.uz матбуот хизмати