Ўн бир ой орзиқиб кутганимиз раҳмат, баркот ойи, чексиз савобу эзгуликлар фурсати Моҳи Рамазон аввало масжидлардан бошланди. Куни кеча 26 Май санасида “Минор” жоме масжидида ҳам Хатми Қуръон бошланди.

Бу йилги Хатми Қуръонни Қуръон ҳофизлари: Тошкент ислом институти ўқитувчиси Жаҳонгир Неъматов, Тошкент ислом институти битирувчиси Абдулбосит Қобулов, «Азиз ота» жоме масжиди имом ноиби Муҳаммадлоиқ Аминов қорилар ўтказиб бермоқдалар.

Таровиҳ намозлари Тошкент вақти билан 21:45 да бошланмоқда.

Шунингдек, масжидимиздаги Таровиҳ намозлари Facebook ижтимоий тармоғидаги Minor.uz (https://www.facebook.com/minormosque?fref=ts) саҳифамизда тўғридан-тўғри узатилмоқда.

Telegram ижт. тармоғида эса @vakillik.uz (https://t.me/joinchat/AAAAAEIPFpsAKVdzMSгzyA) канали орқали кузатиб боришингиз мумкин. Бу ойда чин ихлос ила адо этаётган ибодатларимизни Аллоҳ қабул айласин!

МУЛОҲАЗА УЧУН

Please enter your comment!
Исмингизни киритинг