Икки улуғ масжиднинг кенгайтирилиши
(1998 йилдаги маълумотга кўра)1

Подшоҳ Фаҳд ибн Абдулазиз томонидан «масжидул ҳарам» ни кенгайтириш учун умумий сарфланган маблағ 30 млрд. Саудия риёли, яъни 11 млрд. АҚШ долларидан ошиб кетди.

Объект Кенгайтирилгунга қадар Кенгайтирилгандан сўнг Натижалар
 масжидул ҳарам майдони 193 минг м2 163 минг м2 356 минг м2
Намозхонлар сони 410 минг киши 773 минг киши Миллион кишидан зиёд
Миноралар 7 та 2та 9 та 89 м
Асосий кириш жойи 3 та 1 та 4 та
Иккинчи  даражали

кириш жойи

27 та 18 та 45 та
Ер ости кириш йўли 4 та 2 та 6 та
Эскалаторлар 7 та 4 та 11 та
Масжид эшиклари 27 та 14 та 41 та
Таҳоратхоналар 5000 та 4000 та 9000 та

Масжид Набавийнинг кенгайтирилиши
(1998 йилдаги маълумотга кўра)2

Подшоҳ Фаҳд ибн Абдулазиз томонидан «Масжид Набавий» ни кенгайтириш учун эса 30 млрд. Саудия риёли, яъни 11 млрд. АҚШ доллари ва яна безак ишлари учун 7,41 млрд. Саудия риёли сарф қилинди.

Объект Кенгайтирилгунга қадар Кенгайтирилгандан сўнг Натижалар
Масжид Набавий майдони 16,5 минг м2 148,5 минг м2 165 минг м2
Намозхонлар сони 58.000 киши 642.000 киши 700.000 киши
Миноралар 4 та 72 метр 6 та 104 метр 10 та
Кириш жойи 7 та 16 та 23 та
Эшиклар 16 та 65 та 81 та
Томга чиқадиган зиналар 18 та 18 та
Ҳаракатланув-чи шифтлар 27 та 27 та

Байтуллоҳнинг кенгайтирилиши
(2014 йилдаги маълумотга кўра)

1926 йил подшоҳ Абдулазиз Абдурраҳмон Байтуллоҳни кенгайтириш ва ободонлаштиришни бошлаган. 1954 йилда электрлаштирилган, ёритилган ва вентиляторлар ўрнатилган. Сўнг унинг фарзандлари бу хайрли ишни давом эттиришган. Подшоҳлар Сауд, Файсал ва Холид даврларида ҳарам кенгайтирилиб бориб, майдони 193 минг квадрат метрга етган ва 400 минг намозхон сиғадиган бўлган.

Фаҳд бин Абдулазиз подшоҳлиги даврида кенгайтириш ишлари давом этган, ташқи майдонлар жиҳозланган, намозхонларни иссиқдан ҳимоя қилиш ва улар учун қулайлик туғдириш мақсадида кондиционер – ҳаво совутиш, ёнғинни ўчириш, ёмғир сувларини чиқариб юбориш тизимлари ўрнатилган. Масжид майдони 356 минг квадрат метрга етказилиб, 600 минг намозхонга етадиган жой жиҳозланган.

Зиёратчилар сонининг кундан-кунга ўсиб бориши долзарб аҳамиятга молик масалага айланди. Подшоҳ Абдуллоҳ бин Абдулазиз Байтуллоҳ шарифнинг мисли кўрилмаган кенгайтириш режасини туздириб тасдиқлади. Бу режа ҳам қурилиш, ҳам техник масалаларни ҳал этиш, ҳам зиёратчилар хавфсизлигини таъминлашни ўз ичига олади. Режа уч йўналишда икки йил давомида амалга оширилади. Биринчи йўналишда максимал намозхонлар ададига мўлжалланган ҳарам биноси қурилиши амалга оширилиб, бинога ва унинг атрофидаги майдонларга бир вақтнинг ўзида икки миллион намозхон сиғадиган бўлади. Иккинчи йўналиш ҳарами шарифи биноси ташқи майдонларини кенгайтиришдан иборат, у таҳоратхоналар, йўлкалар ва ер ости ўтиш йўлларини, бошқа ёрдамчи хизмат хоналарини ўз ичига олади. Бу улкан ишлар зиёратчилар ва ҳожиларнинг Байтуллоҳга кириб чиқишларини енгиллаштириш учун амалга оширилади. Учинчи йўналиш ҳарамни марказлашган кондиционерлар, электр, сув станциялари ва бошқа техник тизимлар билан жиҳозлашни ўз ичига олади.

2013 йил Байтуллоҳда қурилиш, кенгайтириш ишлари олиб борилаётгани муносабати билан тавоф майдони бирмунча қисқарганини эътиборга олиб, икки ҳарам хизматчиси, Подшоҳ Абдуллоҳнинг топшириғига асосан, қўшимча, вақтинча хизмат кўрсатувчи метал конструкция ўрнатилди. Ушбу конструкция Каъбаи муаззама атрофига думалоқ кўприк кўринишида, икки қаватдан иборат қилиб ишланган. Ундан ҳожилар ва зиёратчилар тавоф қилиш учун фойдаланишади. Кенгайтириш ва ободонлаштириш ишлари тугатилгач, конструкция олиб ташланади.

Тарихда мисли кўрилмаган икки ҳарамнинг ободонлаштириш проекти масжидул ҳарамнинг тўрт тарафга қараб кенгайтирилиши ва натижада масжиднинг биносига 1 миллион 600 минг намозхонни ўз ичига оладиган бўлишини кўзда тутади.


1,2 Саудия Арабистони 1998 йил берган маълумотига кўра.

“Махдуми Аъзам” жомеъ масжиди имом,
хатиби Олимхон Исахон ўғли

МУЛОҲАЗА УЧУН

Please enter your comment!
Исмингизни киритинг