Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг дастлабки гуруҳи муборак сафарга жўнаб кетдилар.

0
444

Ватанимиз ўзининг истиқлолини қўлга киритган кунидан бошлаб, барча соҳаларда катта-катта ўзгаришлар амалга оширилиб, кишини завқлантирадиган даражада улкан ютуқлар ва тараққиётга эришилди, бу муваффаққиятлар ва ислоҳотлар инсонни мағрурлантирадиган даражада давом этиб келмоқда, яратган Роббимиз бундай ривожланишимизни бардавом қилсин. Бу ютуқларнинг икки асоссий сабаби бор. Биринчиси: Аллоҳ таолонинг Юртимиз ва мамлакатимиз фуқароларига бераётган инъоми бўлса, иккинчиси: Юртимизда олиб борилаётган одилона ва оқилона сиёсатнинг самарасидир десак асло хато бўлмайди. Мустақиллигимиз шарофати билан “Ҳаж” ва “Умра” зиёратига бориб-келиш ишлари ҳам осонлашди ва қулай шароитлар яратилди. Давлатимиз раҳбарияти ва ҳукуматимизнинг бевосита ғамхўрлиги туфайли ҳожиларимиз барча қулай шароитларга эга бўлдилар. Уларни кузатиш, муқаддас жойларга борилгач, у ерда ҳам қулай истиқомат чораларини кўриш ҳамда соғ-саломат Ватанга қайтгач, уларни кутиб олиш каби хизматлар олий даражада олиб борилмоқда. Ҳар йили минглаб юртдошларимиз “Ҳаж” ва “Умра” амалини адо этиш шарафига муяссар бўлишяпти. Улуғ ибодатни бажаришни ният қилган Ватандошларимизга муборак сафарга эсон-омон бориб-келишлари, ибодатларни барча рукнларига риоя қилган ҳолда мукаммал адо этишларига барча имкониятлар яратилган. Ҳожилар учун транспорт масаласи ҳеч қандай муаммосиз ҳал этилмоқда, уларга замонавий самалётлар ажратилмоқда, махсус ишчи гуруҳи, ошпаз ва шифокорлар билан таъминланмоқда. Улар ибодат жойларига яқин шинам ва қулай меҳмонхоналарга жойланмоқда, уларни озиқ-овқат билан таъминлаш, саломатликларини сақлаш каби ишлар ҳам намунали ташкил этиб келинмоқда.

Муқаддас динимизда ушбу амалларни бажариш улуғ савобларга эришишлари учун, Яратганнинг розилигини топишларига сазовор қиладиган инсоннинг умрида бир марта насиб бўлиши мумкин бўлган ўта масъулиятли, ўта шарафли ва кўп эътибор қаратилиши лозим бўлган ибодатдир.

Маълумки, бу йил Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида»ги Фармони ҳамда «Хотира ва Қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори асосида 9 май — Хотира ва Қадрлаш куни ўзгача руҳда, мамлакатда рўй бераётган янгиланишлар ва ўзгаришларга ҳамоҳанг тарзда умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланди.

Фармонга асосан, Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида истиқомат қилувчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг муборак Ҳаж зиёратига бориш бўйича билдирган истаклари ҳамда «Нуроний» жамғармасининг таклифи инобатга олиниб, илгари Ҳаж зиёратига боролмаган ёки бунга имкони бўлмаган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари Президент томонидан ажратилган маблағлар ҳисобидан Ҳаж зиёратига юбориладиган бўлди.

Шу асосда «Нуроний» жамғармаси, Дин ишлари бўйича қўмита, маҳаллий ҳокимликлар ҳамда бошқа жамоат ташкилотлари иштирокида Ҳаж зиёратига бориш истагини билдирган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг рўйхати шакллантирилди ҳамда уларнинг барчаси ўрнатилган тартибда тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказилди.

Жорий йилнинг 22 август куни Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг дастлабки гуруҳи муборак сафарга отланиб, “Ҳаж” ибодатини амалга ошириб келишлари учун Саудия Арабистонига учиб кетдилар.

ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги матбуот хизмати

МУЛОҲАЗА УЧУН

Please enter your comment!
Исмингизни киритинг