1587. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Бир аскар Каъбага ғазот қилади. Қачонки улар сайҳонлик ерга етганларида уларнинг аввалини ҳам, охирини ҳам ер ютади», дедилар.

«Эй Аллоҳнинг Расули! Уларнинг бозорларидагилар ва улардан бўлмаганлар қандай бўлурлар?» дедим.

«Аввалларини ҳам, охирларини ҳам ер ютади. Аммо қиёмат куни ниятига қараб қайта тирилтириладилар», дедилар».

Бешовлари ривоят қилганлар.

1588. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Каъбани болдирлари ингичка ҳабаший вайрон қилади», дедилар».

Бошқа ривоятда:

«Мен унинг қоп-қора, оёғи қийшиқ ҳолда битта-битталаб тошларни кўчираётганини кўраётгандекман», дейилган.

Икки шайх ривоят қилганлар.

Шарҳ: Бу икки ривоятда васфи келаётган ҳодисалар қиёмат яқин қолганда бўлади.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

  (Ҳадис ва ҳаёт китобидан)
islom.uz

МУЛОҲАЗА УЧУН

Please enter your comment!
Исмингизни киритинг