Бугун 24 июль куни Россия уламоларидан иборат делегация расмий сафар билан Тошкент шаҳрига ташриф буюрдилар.

Мазкур делегация таркибидан Татаристон Республикаси муфтийси Камил хазрат Самигуллин, Татаристон муфтияти ўринбосари Мансур Жалолитдинов, фан ва таълим бўйича муфтий муовини, Россия ислом университети ректори Рафиқ Мухаметшин, Россия мусулмонлари диний жамияти раиси, Чувашия Республикаси мусулмонлари идораси раиси Альбир хазрат Крганов ва бошқа мартабали меҳмонлар ўрин олишган.

Меҳмонлар шу куннинг ўзидаёқ шаҳримизнинг кўрки бўлган “Минор” жоме масжидига ташриф буюрдилар. Мартабали меҳмонлар масжиднинг қурилиш тарихи, намозхонларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди. Уламолар жоменинг ўзига хос архитектураси, нақшинкор қуббалари, гўзал меҳробларига юқори баҳо бериб, масжид бунёдкори Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенети Ислом Каримов руҳи поклари шодон, охиратлари обод бўлишини тилаб дуо қилди.

 

 

МУЛОҲАЗА УЧУН

Please enter your comment!
Исмингизни киритинг