«Лайлакқўнди» масжиди

0
498

1775 – 1780 йилларда Қўқон хони Норбутахон томонидан қурдирилган. Масжид Эски Жува бозорига келган савдогарлар ва меҳмонлар учун меҳмонхона хизматини ҳам ўтаган. Собиқ Иттифок. даврида масжид ташландиқ, хароба ҳолга келиб қолган. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ташаббуси билан Тошкентнинг Эски шаҳар қисмини капитал қайта қуриш ҳамда ободонлаштириш лойиҳасига кўра, Лайлакқкўнди масжиди тарихий объект сифатида таъмирланди.

Тошкент шаҳрида XVI— XVII асрларда мусулмон меъморчилиги обидалари кўплаб қурилди. Шу даврда барпо этил­ган масжид, мадраса, мақбара бинолари Мовароуннаҳрнинг марказий қисмидаги шаҳарлар меъморий обидаларидан фарқли равишда, унчалик безатилмаганлиги билан ажратиб турилади. Бироқ архитектура ҳамда бинолар қурилиши усуллари, ривожланиши баъзида ажойиб янгиликлар киритган ва ижодий зукколикни намоён қилган ҳолда, Ўрта Осиё меъморчили­ги эволюциясининг умумий ўзанида ривожланиб борди.

manba:qadamjo.uz

МУЛОҲАЗА УЧУН

Please enter your comment!
Исмингизни киритинг