Лут алайҳиссалом яшаган уй қолдиқлари топилди

0
121

Иордан дарёсининг жанубий соҳилларида Лут алайҳиссалом яшаган уй қолдиқлари топилди. Бу ҳақда islam.ru сайти хабар берди.

Бу топилмани иорданиялик археологлар аниқлашди. Бу ҳақда Иордания сайёҳлар уюшмаси томонидан мамлакатнинг нуфузли олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда ташкил этилган семинарда айтиб ўтилди.

Уюшма раиси Муҳамад Ҳаммоднинг таъкидлашича, Лут алайҳиссалом даврига тегишли бу топилма дунё илм-фани, айниқса, муаррихлар учун жуда муҳимдир.

Маълумки, Лут алайҳиссалом пайғамбар бўлиб келган Садум шаҳрининг аҳолиси дунёдаги энг ёмон гуноҳлардан бирига мубтало бўлишган эди. Улар баччабозлик билан шуғулланишарди. Лут алайҳиссаломнинг асосий вазифаларидан бири уларни шу қабиҳ ишдан қайтариш бўлди.

Қуйидаги манзилда ушбу воқеа ҳақида батафсил билишингиз мумкин:

https://islom.uz/maqola/10165