Малайзия — Минор — Макка. Ёхуд Ҳаж сафарига отланган кўнгиллилар «Минор» масжидида

0
866

Дунёнинг турли нуқталаридан велосипедда муборак Ҳаж сафарига бориб, ибодатни адо этган  мусулмонлар ҳақида эшитганмиз. Йўл машаққатларини ўз бўйинларига олиб, улуғ ибодатга отланган ихлос эгалари албатта таҳсинга сазовор. Ана шундай мақсад эгаларидан бўлмиш 12 нафар малайзиялик мусулмонлардир. Улар 2017 йилнинг 5 декабр куни умр сафари — муборак Ҳаж ибодатига отландилар. Бунинг учун автомобил ва велосипедларни ўзларига маркаб қилдилар. Ўтган тўрт ой мобайнида Малайзия-Таиланд-Лаос-Хитой-Қирғизистон юртларини гоҳ автомобил, гоҳ велосипедда кечиб ўтган мусофирлар юртимизга ҳам кириб келдилар. Водийлар оша Тошкентга кириб, шаҳарни кеза туриб, «Минор» жоме масжидига ҳам ташриф буюрдилар.

Меҳмонлар масжидни зиёрат қилиб, унинг қиёфаси жуда бетакрор эканлигини билдирдилар. Сафарлари учун имом ноибларидан дуолар олиб, узоқ манзил томон яна шошдилар. Зиёратчиларнинг айтишларича, улар Қозоғистон, Россия орқали Европа давлатларини кезиб, Миср-Иордания орқали Август ойида Саудия Арабистонига кириб боришни режалаштирганлар.

Биз муборак сафар ниятида бўлган меҳмонларимизнинг йўллари бехатар бўлиб, Ҳаж зиёратини омонликда адо этиб қайтишларини Аллоҳдан сўраб қоламиз.

МУЛОҲАЗА УЧУН

Please enter your comment!
Исмингизни киритинг