Дубайнинг Premier Composite Technolоgies компанияси янги лойиҳа – Маккадаги Масжид ал-Ҳаром учун айланиб турувчи гумбазни намойиш этди.

Ушбу компания Apple корпорацияси учун машҳур “учадиган том”ни ишлаб берган. Лойиҳага кўра, гумбазнинг диаметри 38 метрни ташкил этади, деб ёзмоқда Аl Arabiya агентлиги. Аслида у икки қаватдан иборат бўлади – қуйи гумбаз ва устки қоплама.

Ушбу айланиб турадиган гумбаз ва “учадиган том” Дубай компанияси ижодкорларининг ягона лойиҳаси эмас. Ташкилот Мадинадаги темирйўл станцияси учун юқори технологик томни яратиш устида ҳам иш олиб бормоқда.

Интернет материаллари асосида

Хуршида Абдуллаева тайёрлади/ziyo.uz

МУЛОҲАЗА УЧУН

Please enter your comment!
Исмингизни киритинг