Масжидлар якка Аллоҳ таолога ибодат қилиш учунгина бино қилинадиган улуғ жойлардир. Шунинг учун ҳам шариатимизда масжидни “Байтуллоҳ” яъни, Аллоҳнинг уйи деб айтилади. Шу нуқтаи назардан масжидларнинг бошқа иншоотларга нисбатан ўзига хос ҳурмати бор. Қуйидаги амаллар масжид ҳурмати учун қилинадиган одоблардир:

1. Масжидга кирганда салом бериб кирмоқ. Агар одамлар дарс ва зикр билан машғул бўлса. Уларнинг ҳаёлини бўлмаслик учун салом берилмайди. Агар масжидда ҳеч ким бўлмаса ё намоз ўқишаётган бўлса “ассаламу ъалайна мин роббина ва ъала ибадиллаҳис-солиҳийн” (бизга ва Аллоҳнинг солиҳ бандаларига салом бўлсин), деб киради;

2. Масжидга кирганда ўтиришдан олдин намоз ўқишлик. (Бир кунда бир неча бор кириб турувчилар учун ҳар кун бошида икки ракат етарлидир);

3. Масжидда савдо-сотиқ, олди-сотди қилмаслик;

4. Қилич яланғочламаслик (шунингдек, мусулмонлар қалбига қўрқув тушмаслиги учун қурол олиб кирмаслик);

5. Йўқолган нарсаларни эълон қилмаслик;

6. Аллоҳ таолонинг зикридан бошқа ҳолларда баланд овозда сўзламаслик;

7. Дунё сўзларидан гаплашмаслик;

8. Одамлар устидан ҳатлаб ўтмаслик;

9. Намозхонлар билан жой талашмаслик;

10. Сафда турганлар орасига қисилиб кириб, намозхонларга озор бермаслик;

11. Намозхонлар олдини кесиб ўтмаслик;

12. Масжидга туфламаслик, бурун қоқмаслик, нос ташламаслик;

13. Масжидда бармоқларни қисирлатмаслик;

14. Масжидни нажосатлардан поклаш;

15. Ёш-гўдаклар ва ақли заиф мажнунлардан эҳтиётламоқ. (Агар масжидни ифлос қилиш эҳтимоли бўлса ҳаром бўлади, аксинча бўлса макруҳ);

16. Масжидда шаръий жазоларни ижро қилмаслик;

17. Масжидда Аллоҳни кўпроқ зикр қилмоқ;

18. Жунуб ва ҳайзлилар кирмаслиги;

19. Ароқ, қон, тезак ва бошқа нажосат нарсаларни олиб кирмаслик;

20. Ўликларни олиб кирмаслик;

21. Бадандан ушланган бит ва бошқа майда ҳашоратларни ўлдириб масжидга ташламаслик;

22. Масжид ичида ҳожат қилмаслик, ел чиқармаслик;

23. Масжиддан йўл сифатида фойдаланмаслик;

24. Масжидни супуриш, поклаш, жойнамоз солиш, ёритиш, хушбўйлантириш суннатдир;

25. Масжидга киришда ўнг оёқ билан кириш, чиқишда эса чап оёқ билан чиқиш;

26. Масжид мулкини бошқа масжидларга ориятга бериш жоиз бўлмайди;

27. Энг ҳурматли масжид Макка шаҳридаги масжид ул-ҳаром, кейин Қубо масжиди, кейин Мадина масжиди, кейин Байт ул-мақдис масжиди, кейин бошқа жоме масжидлар, кейин маҳаллий масжидлар, кейин йўл бўйларига йўловчилар учун қурилган масжидлар, кейин эса хонадонларда махсус намоз учун қурилган масжидлардир.

Саҳиҳ манбаларга асосланган холда тайёрланди