Масжидимизда Қуръон мусобақасининг сўнгги кунини жонли кузатинг, азиз аёллар

0
676

Йил аввалидан бошланиб, элимизга, қалбларимизга илоҳий раҳмат нурларини ёғдираётган Қуръони карим мусобақаси афсуски охирлаб қолди. Аллоҳ каломига тўйиб бўлармиди? То қиёмат барҳаёт, эскирмас мўжизадан зерикиб бўлармиди ахир…. Бугун 25 апрел кунидан Ўзбекистон Қуръон мусобақасининг Аёллар ўртасида сўнгги босқичи бошланди ва эртага давом эттирилиб, ғолиб ва совриндорлар аниқланади.

Бу танлов қанчадан-қанча ҳофизи Каломуллоҳлар, қори ва қорияларни кашф этди, жуда кўплаб қалблар учун Қуръонга йўл очди. Ҳидоят ва иймон лаззатини бахшида этди.

Аёллар ўртасидаги мусобақа Тошкент шаҳри Талабалар шаҳарчасидаги “Ёшлар маркази”да ўтказилмоқда. “Ёшлар маркази” саройига фақат махсус таклифнома орқали киритилиши ҳамда бинонинг сиғимидан келиб чиққан ҳолда томошабинлар учун Қуръон мусобақаси жойларда катта экранларда тўғридан-тўғри олиб кўрсатилмоқда.

Ана шу манзиллардан бири “Минор” жоме масжидидир. Бу ернинг асосий хонақоси фақат аёлларнинг мусобақани кузатиши учун ҳозирланган бўлиб, катта экранлар ўрнатилган.

Шундай экан, азиз аёлларимиз, масжидимизга ташриф буюриб, Қуръон байрамини жонли кузатинг. Дуолар қилинг, бу эзгу ишларнинг ташаббускори муҳтарам юртбошимиз ҳақларига! Қорияларга ҳаваслаб қилиб, дуолар қилинг, фарзандларимиз, авлодаларимиз уларга ўхшасин. Аллоҳ бу ҳофизаларни доимо миллатга гултож этсин!

minor.uz

 

МУЛОҲАЗА УЧУН

Please enter your comment!
Исмингизни киритинг