«Мескита» ёки «Қурдоба» жоме масжиди.

0
559

Мескита ёки Қурдоба жоме масжиди Ўрта асрларда дунёнинг иккинчи йирик масжиди эди. Эҳтимол, Уммавийлар сулоласи даврида қурилган энг юксак маданий ёдгорликдир. Реконкиста (Пиреней яриморолини мусулмонлар таъсириданозод қилиш ҳаракатлари) давридан сўнг масжид черковга айлантирилган ва ундаги устунлар, арклар, баъзи кичик деталлар византия услубида қайта ўзгартирилган. 
Мескита биноси таҳминан милодий 600 йилда Сарагосада вестготларнинг Викентия черкови сифатида қурилган. Кейинчалик бу юртни мусулмонлар фатҳ этишгач «Ал Жама» дея аталгувчи масжидга айлантирилди. Масжид асл биноси ҳозирда сақланиб қолмаган. 711 йилда вайрон бўлган.
784 йилда Абдурроҳман I (Ад дохил) ўз турмуш ўртоғи ҳотирасига масжид қурдирган. Масжид қурилиши учун ерни амир унинг аввалги эгаларидан сотиб олди. Масжид Абдурроҳман I саройининг таркибий қисмига киритилган эди.

Кейинчалик масжидда кўплаб ўзгартиришлар қилинди. Абдурроҳман III унга янги минора барпо эттирди. 961 йилда эса Ал-Хакам II даврида масжид майдони кенгайтирилиб, меҳробга безаклар берилди. Сўнгги реконструкция ишлари 987 йилда ҳукмдор Ал Мансур ибн Абу Омир томонидан амалга оширилди. 

 

islam-today.ru веб сайти.
З.Содиқов таржимаси.

 

МУЛОҲАЗА УЧУН

Please enter your comment!
Исмингизни киритинг