Бу масжид “Аш-Шажара” масжиди, “Абяр Али” масжиди, “Ал-Иҳром” масжиди ва “Зул Ҳулайфа” масжиди деган номларни олган. “Зул Ҳулайфа” бу жой номи бўлиб, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) унга тушишни ёқтирар эдилар.

Бу ҳақда ҳадиси шарифда бундай дейилади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Мадинаи Мунавварадан Маккаи Мукаррамага боришларида “Аш-Шажара” масжидида намоз ўқирдилар. Маккаи Мукаррамадан қайтишларида эса Водийнинг қаърида жойлашган “Зул Ҳулайфа” масжидида ибодат қилиб, тонггача қолиб кетардилар”, (Имом Бухорий ривояти).

Икки ҳарами шариф ходими, Саудия Арабистони Подшоҳи  марҳум қирол Фаҳд бин Абдулазиз жаноби олийларининг фармонига мувофиқ, мазкур масжидда таъмирлаш, кенгайтириш ва масжид атрофидаги минтақани ободонлаштириш ишлари олиб борилди.

Юртимиздан ҳаж ва умра сафарларига борган зиёратчиларимиз Мадинадаи Мунавварада 3 кун турганларидан кейин, Умра амалини бажаришни бошлашда мана шу “Зул Ҳулайфа” масжидида икки ракат намоз ўқиб, умрага ният қиладилар.

МУЛОҲАЗА УЧУН

Please enter your comment!
Исмингизни киритинг