Муфтий ҳазрат “Махдуми Аъзам” қадамжосини зиёрат қилдилар

0
87

Бугун, 26 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Самарқанд вилоятига ташрифлари давомида Оқдарё туманида жойлашган “Махдуми Аъзам” қадамжосини зиёрат қилдилар. Қуръони карим оятлари тиловат қилиниб, хайрли дуолар қилинди. Шундан сўнг, бу қадамжода жонлиқ сўйилиб, гўштлари ёрдамга муҳтож кишиларга тарқатилди.
Халқимиз синовларни мардона енгиб ўтилаётган ҳозирги кунларда мамлакатимизда ёрдамга муҳтож инсонларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилаётган хайру-саховат тадбирлари инсонийликнинг юксак ифодасини намоён этмоқда.
Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан ташкил этилаётган диёримиз ҳудудларидаги ана шундай хайру саховат ишлари олийжаноб мақсадларни амалга ошишига замин бўлиб, машаққатли кунларни енгиб ўтишда катта далда бўлмоқда.
Самарқанд вилояти сафари давом этмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати