Набий солаллоҳу алайҳи васалламнинг азвожлари ҳақида сўзлар эканмиз, у зот аёлларига Аллоҳ таолонинг изни билан уйлангалар, ҳеч қачон ўз нафслари учун уйланмаганлар. У зотнинг ўн икки аёллари бўлган: Хадича бинти Хувайлид, Умму Ҳабиба Рамла бинти Абу Суфён, Оиша бинти Абу Бакр, Умму Салама Ҳинд бинти Абу Умайя, Ҳафса бинти Умар, Савдо бинти Замъа, Зайнаб бинти Жаҳш, Маймуна бинти Ҳорис, Зайнаб бинти Хузайма, Жувайрия бинти Ҳорис, Мория бинти Шамъун, Софийя бинти Ҳуйяй. Уларнинг ичида фақатгина Оиша онамизгагина бокира ҳолатида уйланганликлари бунга ёрқин мисолдир. Бундан мақсад, Аллоҳ таолонинг соф динини кенгроқ ёйишдир, чунки аёллар масаласида Оналаримиз орқали илм тарқатар эдилар. Шу сабабли Оналаримиз ислом динига жуда катта хисса қўшганлар. Бунга биргина мисол: Оиша онамизнинг ўзлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалламдан 2210 та ҳадис ривоят қилганлар. Бунинг ичидан қанча илмлар ва фиқҳий масалалар ва аёлларга тегишли фиқҳий масалалар ўрганилади. Оналаримиз ҳақида оят ҳам нозил бўлган. Аллоҳ таоло “Аҳзоб” сурасида айтади:

“Эй Набийнинг аёллари! Сизлар аёллардан бирортаси каби эмассиз. Агар тақво қилсангиз, майин сўз қилманг, яна қалбида касали бор бўлган тамаъ қилиб юрмасин. Ва маъруф гапни гапиринглар. Уйингизда қарор топинг. Илгариги жоҳилиятнинг очиқ-сочиқлиги каби очиқ-сочиқ юрманг. Намозни тўкис адо этинг, закот беринг, Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат қилинг. Албатта, Аллоҳ кирликни кетказиб, бутунлай поклашни хоҳлайди, эй аҳли байт! Ва уйларингизда тиловат қилинаётган Аллоҳнинг оятларини ва ҳикматни эсланг. Албатта, Аллоҳ Латиф ва Хабирдир” (“Аҳзоб” сураси, 32-34-оятлар).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам камтарона ҳаёт кечиришни хоҳлардилар. Имкони йўқлигидан ёки ноилож қолганларидан эмас, агар бутун дунё бор зийнатлари билан оёқлари остида турганида ҳам, фақирона кун кўришни афзал билар эдилар. Пайғамбаримиз билан бир ёстиққа бош қўйган Оналаримиз ҳам ана шу бутун оғирликларни бўйинларига олиб, ҳамма муслима аёлларга ўрнак бўлиб ҳаёт кечирар эдилар. Улар ер юзидаги энг улуғ зот билан бирга оила қуриб яшаётганларини жуда яхши билар эдилар. Уларнинг уйида энг улуғ калом – Қуръон оятлари тушиб турар эди. Оналаримиз нафақат молу-дунёга, айшу-ишратга берилмасликда, балки, масъулиятни сезишда ҳам, охиратни бу дунёдан устун қўйишда ҳам бошқалардан фарқ қилишлари лозим эди. Шундай бўлди ҳам. Жамики солиҳа аёлларга намуна ва ибрат бўлиб қолганлар. Булар бизнинг ОНАЛАРИМИЗ – жамики мўминларнинг ОНАЛАРИДИР!

Ойбек Марупов 
“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти 3-курс талабаси

МУЛОҲАЗА УЧУН

Please enter your comment!
Исмингизни киритинг