Нарпай туман имом хатибларининг хайрияси

0
43

Бу йил халқимиз бошидан оғир синовларни ўтказмоқда. Хусусан, “Сардоба” сув омборидаги тошқин катта талафот етказди. Саховатпеша халқимиз талафот жойига ошиқиб, азият чеккан аҳолига ёрдам қўлини чўзмоқда. Бундан юртимиздаги барча корхона ва ташкилотлар сингари биз имом хатиблар ҳам четда қолаётганимиз йўқ.

Куни кеча Самарқанд вилояти Нарпай туман имом хатиблари ташаббуси билан Сирдарё вилояти Сардоба сув тошқинидан жабр кўрган оилалардан 400 киши бугунги кунда Жиззах вилояти Бахмал тумани Барлос қишлоғида вақтинча яшамоқда Шу оилаларга кўрпа-тўшак, кийим-кечак жамланмаси, шунингдек, озиқ овқат махсулотлари, идиш тавоқ ва кундалик эхтиёж молларини хайрия тариқасида жабр кўрган оилаларнинг ўз қўлларига тоширишди.

Халқимиз бошига тушаётган бу кўнгилсиз ҳолатлар Яратганнинг бизга берган синовидир. Уни мардонавор енгиб ўтиш, олдимизда турган муаммоларни имкон қадар тезроқ ҳал этиш учун барча бирдек ҳаракат қилмоқда.