Ислом оламидаги буюк муфассир, луғат олими Али Ибн Аҳмад Найсобурий раҳматуллоҳи алайҳнинг “Асбобун нузул” (“Оятларнинг нозил бўлиш сабаблари”) асарининг ўзбек тилидаги таржимаси қайта нашр этилди.  Қуръони карим оятларининг нозил бўлиш сабаблари ҳақида ёзилган ушбу нодир асарни Тошкент шаҳар бош имом-хатиби, “Минор” жоме масжиди имом-хатиби Анвар қори Турсунов ўзбек тилига таржима қилганлар.

Китоб аввалида сўзбоши ва услублар ҳақида маълумот берилган. Сабаблари келтирилган оятлар Қуръони каримда берилган суралар тартибига мос равишда тузилган. Биринчи ва энг охирги нозил бўлган оятлар ҳақида ҳам кўплаб маълумотлар мавжуд. Олим китобни ёзишда аниқ, ишончли хабрлардан фойдаланишга ҳаракат қилган.

Ушбу китоб маърифат ва илмга чанқоқ халқимиз учун яхши туҳфа бўлади деб, умид қиламиз.

Китобни Тошкент шаҳридаги диний-маърифий китоблар дўконларидан олиш мумкин.

 

МУЛОҲАЗА УЧУН

Please enter your comment!
Исмингизни киритинг