Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидларидаги биринчи электр лампа

0
1000

Арабистон матбуотида ўтган асрларда Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) масжидларида ишлатилган электр лампа сурати қўйилди. Лампадаги ёзувга кўра ярим оролга электр ўтказилган йили, яъни 112 йил аввал ушбу лампа Масжидул Ҳаромга қўйилган.

Демак, биринчи бўлиб электр лампалари Масжидул Ҳаромда ҳижрий 1326 йилдан бери ишлатилар экан. Унга қадар масжидларда мой лампалар ишлатилган.

1970–1975 йилларда масжид ҳудудида кенгайтириш ишлари олиб борилган. Шу даврда махсус электростанция қурилган. Ўша пайтда Масжидул Ҳаром ҳудудига 2,5 минг дона электр лампа ўрнатилган.

Халқаро алоқалар бўлими muslim.uz

МУЛОҲАЗА УЧУН

Please enter your comment!
Исмингизни киритинг