Покистон Ислом Республикаси Адлия вазири “Минор” масжидида бўлди

0
198

Маълумки, 17-22 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида “Ислом ҳамжиҳатлиги: Ўзбекистон – Озарбайжон мисолида” мавзуида халқаро илмий-амалий конференцияси ўтказиляпти.

Конференцияси меҳмонларидан бири Покистон Адлия вазири Заҳид Ҳамид шаҳримизнинг кўрки бўлган “Минор” жоме масжидига ташриф буюрдилар. Аввало таҳиятул масжид намозини ўқиб бўлгач, мартабали меҳмон масжиднинг қурилиш тарихи, намозхонларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди. Заҳид Ҳамид  жоменинг ўзига хос архитектураси, нақшинкор қуббалари, гўзал меҳробларига юқори баҳо бериб, масжид бунёдкори Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенети Ислом Каримов руҳи поклари шодон, охиратлари обод бўлишини тилаб дуо қилди.

МУЛОҲАЗА УЧУН

Please enter your comment!
Исмингизни киритинг