Ҳар йили анъанага кўра, 5-11 сенятбрь кунлари Татаристон пойтахти Қозон шаҳрида исломий кинолар Халқаро фестивали ўтказилади. Унда охирги йилларда суратга олинган тинчликни асраш, динлар ва миллатларо бағрикенглик ғояларини тарғиб этувчи энг яхши кинофилмлар намойиш этилади.

Кинофестивалдан кўзланган асосий мақсад ҳам миллатлараро муносабатларни ўрнатиш, ривожлантиришдир.

Бу йили XIII бор ташкил этилаётган мазкур анжуманнинг кеча, 5 сентябр куни тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Очилиш маромида сўз олган Татаристон Республикаси Президенти Рустам Миннихонов:

«Қозон шаҳри яна бир мутахасисилар кино ихлосмандлари учун миллий маданиятлар ва диний қадриятларни бойитишнинг ўзига хос марказига айланмоқда.

Қозон шаҳри ҳар йили «Мусулмон кино» фестивали орқали томошабинлар қалбини ишончли тарзда эгаллайди ва ўз мавқеини нафақат ички, балки жаҳон кинематографиясининг ҳам обрўли шарҳларидан бири сифатида мустаҳкамлайди», дея фикр билдирди.

Бу йили фестивал ишчи гуруҳига 27 мамлакатдан 60 киноасар тақдим этилган. Картиналар намойишлари Қозон шаҳрининг бир қанча кинотеатрларида ўтказилади.

Фестивал мисрлик машҳур кинорежиссер Маҳди Аҳмад Алининг «Бизнинг Хушхабарчимиз (Мавлоимиз)» номли киноасари билан ўз ишини бошлади.

2015 йилда мазкур кинофестивалда «Ўзбеккино» Миллий агентлиги томонидан тақдим этилган режиссёр Мансур Абдухолиқовнинг «Қудуқ» фильми тўлиқ метражли бадиий фильмлар дастуридан ўрин олган эди.

«Ўзбеккино» Миллий агентлигининг vakillik.uz сайтига хабар беришича, бу йили Миллий агентлик томонидан кинофестивалга филм тақдим этилмаган. Бироқ, хусусий киностудиялар томонидан киноасарлар жўнатилган бўлиши мумкин ва бу танлов низомига мувофиқ келади.

З.Содиқов тайёрлади

МУЛОҲАЗА УЧУН

Please enter your comment!
Исмингизни киритинг