Бугун 24 июль куни Россия уламоларидан иборат делегация расмий сафар билан Тошкент шаҳрига етиб келдилар.

Мазкур делегация таркибида Татаристон Республикаси муфтийси   Камиль хазрат Самигуллин,   Татаристон муфтияти ўринбосари Мансур Жалолитдинов, фан ва таълим бўйича муфтий муовини, Россия ислом университети ректори Рафиқ Мухаметшин, Россия мусулмонлари диний жамияти раиси,Чувашия Республикаси мусулмонлари идораси раиси Альбир хазрат Крганов ва бошқа мартабали меҳмонлар юртимизга ташриф буюрдилар.

Тошкент халқаро аэропортида меҳмонларни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарияти ҳамда Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиилари қарши олдилар.

Россия уламоларининг юртимизга ташрифи доирасидан Ўзбекистон мусулмонлари идоарси раиси муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари билан, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Ортиқбек Юсупов билан учрашувлар ўтказиш режалаштирилган. Шунингдек азиз меҳмонлар Тошкент ислом университетида бўлишади, Тошкент, Самарқанд, Бухоро шаҳарларидаги кўҳна обидаларни зиёрат қилишади.

МУЛОҲАЗА УЧУН

Please enter your comment!
Исмингизни киритинг