Саудия Арабистонида Ҳаж амалларини «жонли» ифода этувчи порталлар ишга туширилди

0
1760

Саудия Арабистони қироллиги Ҳаж мавсуми учун махсус Hajj2017.org ва SaudiWelcomesTheWorld.org интернет порталларини ишга туширди. Эндиликда ушбу порталлар орқали кишилар бутун дунёдан Ҳаж амалларини кузатиб боришлари мумкин бўлади.

Рақамли платформалар зиёратчилар, глобал аудитория ва оммавий ахборот воситалари учун янгиланган ахборотларни тақдим этади.

Hajj2017.org портали бу йилги Ҳаж мавсумидан энг сўнгги хабарларни бериб боради. Шунингдек, фойдаланувчиларга тўғридан-тўғри эфирлар узатилаётган телеканалларнинг интернет манзиллари ҳавола қилинади.

SaudiWelcomesTheWorld.org портали эса турли миллат ва элатга мансуб ҳожиларнинг ҳаж амаллари тарихи ҳақида маълумотлар бериб, исломнинг дунёнинг турли нуқталаридаги эътиқод соҳибларини бир жойга бирлаштирган рукнини ёрқин ифода этади.

 

МУЛОҲАЗА УЧУН

Please enter your comment!
Исмингизни киритинг