Саудия Бангладешда 560 та масжид қуради

0
1029

Саудия Арабистон қироллиги Бангладешда 560 та масжид қуриш учун бир миллиард доллардан ортиқ маблағ сарфлайди. Бангладеш Вазирлар маҳкамаси Бош вазир Шайх Хасина билан биргаликда мазкур лойиҳани маъқуллади.

Бангладеш ҳукумати қошида фаолият кўрсатувчи Исломий уюшма қурилишнинг боришини назорат қилиб туради. Саудия томони 967 миллион доллар миқдорида грант ўтказиб беради, қолган харажатлар эса Бангладеш давлат бюджети ҳисобидан қопланади.

МУЛОҲАЗА УЧУН

Please enter your comment!
Исмингизни киритинг