“Шайх Зайниддин” мақбараси

0
193

Шаҳарнинг ғарбидаги Кўйи Орифон (“Донишмандлар маҳалласи”) қишлоғининг маълум ва машҳурлиги халқ орасида Зайниддин бобо деб танилган Зайниддин Кўйи Орифоний номи билан боғлиқ. Зайниддин Кўйи Орифоний Шаҳобиддин Абу Хожа ас-Суҳравардийнинг ўғлидир. Шаҳобиддин Абу Хожа ас-Суҳравардий тасаввуфдаги суҳравардия тариқатининг асосчиси бўлиб, Амир Тарағай ҳамда Амир Темурнинг пири муршиди бўлган Шамсиддин Кулол ҳам шу тариқатга кирган. Шайх Зайниддин 1214 йилда туғилган. Ривоятларга кўра, у чиллахонада яшаган. Вафотидан сўнг қабри устига чор­тоқ қурилган. Кейинчалик Амир Темур чор­тоқ ўрнига мақбара бунёд эттирган. Мақбара уч марта таъмирланган.

Мақбаранинг ҳозирги биноси XIX асрда барпо этилган. Бу ерда ўтказилган илмий археологик-архитектура тадқиқотлари натижасида унинг барпо этилиши тарихи аниқланди. Бу ерда энг қадимги иншоот XII-XIII асрларга оид ер ости чиллахонаси бўлиб, мақбаранинг ғарбий бурчагида сақланиб келган. Мақбаранинг ҳозирги биноси остидан чортоқ харобалари топилган. Амир Темур XIV асрда дастлабки мақбарани мана шу чортоқ пойдеворига қурдирган. XVI асрда эса у қайта қурилган.

Шундай қилиб, мажмуа XII—XIX асрлар давомида бунёд бўлган. Тепасида дарчали минорачаси бўлган ер ости чиллахонаси, айрим мутахассислар фикрича, астрономик кузатувларга мослаштирилган.

manba:qadamjo.uz

МУЛОҲАЗА УЧУН

Please enter your comment!
Исмингизни киритинг