Куни кеча 31 Май куни Сурхондарё вилояти Шеробод туманида жойлашган Исо ат-Термизий мажмуаси таркибида қад кўтарган “Имом Термизий” жоме масжидининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Бир вақтнинг ўзида беш юз нафар намозхонни ўз бағрига сиғдира оладиган ушбу масжидга бу тун дастлабки таровеҳ намози адо этилди. Масжиднинг очилиши ва таровиҳ намозига Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ташриф буюрдилар.

Имом Термизий мажмуасидаги масжиднинг очилишини, бу маросимга муфтий ҳазратларининг ташриф буюрганини эшитган вилоят аҳлининг узоқ қишлоқларда яшайдиган намозхонлари ҳам кела бошлади.

Имонли, эътиқодли одамлар уйларидан иккита олийжаноб ният билан йўлга чиққан: янги масжидда камоли ихлос ила намоз ўқиш; муфтий ҳазратларини зиёрат қилиб, амри маъруфларини тинглаш.  Зеро, Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Улар яна тунларни Парвардигорга сажда қилган ва тик турган (бедор) ҳолда ўтказадиган кишилардир” (Фурқон сураси, 64-оят), деб таърифлаган мўмин-мусулмонлар айнан шу инсонлардир.

МУЛОҲАЗА УЧУН

Please enter your comment!
Исмингизни киритинг