Мэриленд университети қошидаги START (Study of Terrorism and Responses to Terrorism) номли Америка тадқиқотлар маркази навбатдаги таҳлил натижаларини эълон қилди. Ушбу тадқиқотга биноан, айнан мусулмонлар “ислом” ниқобидаги ҳамда “антиисломий” терроризмнинг асосий жабрланувчилари эканлар.

START тадқиқот маркази ижрочи директори Уильям Браниффнинг сўзларига қараганда Яқин Шарқда аввало мусулмонлар “исломий террорчилар” юзасидан азоб чекмоқдалар, ундан ташқари “терроризмга қарши кураш”  ҳам мусулмон аҳолиси орасида оммавий қурбонларга олиб келади.

Шу билан бирга Бранифф таъкидлашича, дунё бўйлаб мусулмонларга қарши терактлар сони кескин ортиб бормоқда. Сўнги йилларда START томонидан бу каби антиисломий терроризм даражаси 35 давлатда ўсиши аниқланди.

Ғарбда антиислом террори кенгайиб бормоқда, аммо муаммо шундаки уни бундай атамасликни афзал кўрадилар. START ҳодими Эрик Миллер томонидан келтирилган маълумотларга кўра 2016 йилда Германияда мусулмон муҳожирлар ва уларнинг турар жойларига 3 533 та ҳужум содир этилган. Натижада 560 инсон, жумладан 43 нафар ёш бола жабр кўрган.

Миллернинг таъкидлашича, ғирромлик шундаки, “исламистлар” томонидан содир этилган барча ҳужумлар, улардан қанча одам зарар кўргани ва қанчаси қурбон бўлганидан қатъий назар теракт сифатида белгиланади, аммо мусулмонларга қилинган босқинлар эса, фақатгина қурбонлар бўлсагина теракт сифатида таъкидланади. Сўзларини тасдиқлаш мақсадида Миллер ФБР нинг терроризм ҳақидаги таърифини келтирди, унга асосан “терроризм – сиёсий ва ижтимоий тасаввурлардан келиб чиққан ҳолда, инсониятга хавф солувчи, қонунчиликка қарши зўравонлик хатти – харакатлари” деб белгиланган.

Ундан ташқари, тадқиқотчилар мусулмонларга террор мавзусида қилинаётган огоҳлантиришлар ҳақида ҳам айтиб ўтишди. Мисол учун, яқинда тинч мусулмон аҳолисига содир этилган босқинни кўпчилик мусулмон ғайридинларга босқин уюштирди деб ҳисоблаган эдилар, амалда акси бўлиб чиқди.

МУЛОҲАЗА УЧУН

Please enter your comment!
Исмингизни киритинг