Таҳлил: Марказий Осиёдаги энг хотамтой одамлар — ўзбекистонликлар

0
520

Марказий Осиёдаги энг сахий кишилар Ўзбекистонда истиқомат қиладилар, энг зиқналари эса — Қозоғистонда. World Giving Index 2017 томонидан эълон қилинган янги рейтингда худди шундай маълумотлар келтирилган.

Рейтинг ташкилотчиларининг таъкидига кўра, Ўзбекистон аҳолисининг 40 фоиз у ёки бу кўринишдаги хайрия ишлари билан шуғуллансалар, Қозоғистонда бу кўрсаткич атиги — 30 фоизни ташкил этади.

Ўзбекистон дунё миқёсида тузилган рейтингнинг 38 поғонасидан ўрин олган, қўшни Тожикистон эса қуйироқда 50 поғонада жойлаштирилган. Расмий Душанбеда хайрия тадбирлари билан аҳолининг 36 фоизгина шуғулланар экан.

Аҳолисининг 33 фоизи хайрия ишларига жалб этилган Туркманистонга рейтингнинг 69-поғонаси ажратилган бўлса, Қирғизистон 85-ўринни эгаллаган ва рейтингни Қозоғистон (87 ўрин) билан якунлаган.

Рейтинг муаллифларининг таъкидига кўра, Қозоғистон ва Қирғизистоннинг хайрия ишлари билан шуғулланувчи аҳолиси кўрсаткичи бир хил — 30 фоиздан.

МУЛОҲАЗА УЧУН

Please enter your comment!
Исмингизни киритинг