ТАНИҚЛИ УЛАМОЛАРНИНГ НАВБАТДАГИ ТАШРИФ МАНЗИЛИ – БУХОРО

0
34

🕌 Бугун, 7 сентябрь куни юртимиздаги бир гуруҳ таниқли уламоларнинг Бухоро вилоятига ташрифи бошланади.

✅ Сафар давомида маънавий-маърифий учрашувлар, олис ва чекка ҳудудлардаги аҳоли вакиллари билан юзма-юз мулоқотлар, таниқли уламолар ишитирокида жоме масжидларда суҳбатлар ўтказилиши ва эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиш каби хайрли ишларни амалга ошириш мақсад қилинган.

✅ Уламоларимиз пешин ва аср намозларини қуйидаги масжидларда адо этиб, маърифий суҳбат қилиб берадилар:

🕌 Бухоро шаҳридаги “Болои Ҳовуз” ва “Дилкушо” масжидларига Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон қори Ишматбеков;

🕌 Бухоро шаҳридаги “Сайфиддин Боҳарзий” ва Бухоро туманидаги “Имом Бухорий” масжидларига Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг маслаҳатчиси Салоҳиддин домла Шарипов;

🕌 Бухоро шаҳридаги “Пири Дастгир” масжидига (пешинга) Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим мудири Алижон қори Ҳайдаров;

🕌 Бухоро шаҳридаги “Умар ибн Хаттоб” ва Бухоро туманидаги “Чор Бакр” масжидларига Ўзбекистон мусулмонлари идораси масъул ходими Аброр домла Мухтор Алий;

🕌 Бухоро шаҳридаги “Халифа Худойдод” ва “Абу Хафси Кабир” масжидларига Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим мудири Эрдон домла Эсонов;

🕌 Бухоро шаҳридаги “Мавлоно Шамсиддин Маҳбубий” ва Когон туманидаги “Саййид Амир Кулол” масжидларига Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари Абдуқаҳҳор домла Юнусов;

🕌 Бухоро шаҳридаги “Баланд” масжидига (пешинга) Юнусобод тумани бош имом-хатиби Раҳматуллоҳ домла Сайфуддинов;

🕌 Бухоро шаҳридаги “Хўжа Ориф Мохитобон” ва Бухоро туманидаги “Хитоён” масжидларига Олмазор тумани бош имом-хатиби Абдулло домла Юлдашев;

🕌 Бухоро шаҳридаги “Хиёбон” ва “Шоҳ Ахсавий” масжидларига Тошкент шаҳар “Шайх Зайниддин” масжиди имом-хатиби Яҳё домла Абдураҳмонов;

🕌 Бухоро шаҳридаги “Волидаи Абдулазизхон” ва Когон туманидаги “Баҳоуддин Нақшбанд” масжидларига Тошкент шаҳар “Убай ибн Каъб” масжиди имом-хатиби Абдуҳаким қори Матқулов;

🕌 Бухоро шаҳридаги “Абу Бакр ас-Сиддиқ” ва Когон туманидаги “Ҳожи Салим” масжидларига Тошкент шаҳри “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” масжиди имом-хатиби Исмоил домла Муҳаммад Содиқ;

🕌 Бухоро шаҳридаги “Хўжа Абдуллоҳ Сафедмуй” ва Бухоро туманидаги “Имом Аъзам” масжидларига Тошкент шаҳри “Ракат” масжиди имом-хатиби Роббимқул домла Муҳаммадиев;

🕌 Бухоро шаҳридаги “Хўжа Таббанд” ва “Тагбанд Бофон” масжидларига Тошкент шаҳар “Доруломон” масжиди имом-хатиби Абдуҳамид домла Жуманов;

🕌 Бухоро шаҳридаги “Баланд” масжидига (асрга) Тошкент шаҳар “Ҳазрати Имом” масжиди имом-хатиби Ҳабибуллоҳ домла Абдураззоқов;

🕌 Бухоро шаҳридаги “Хўжа Исмат” ва Бухоро туманидаги “Усмон ибн Аффон” масжидларига Тошкент шаҳар “Ал-Ҳудайбия” масжиди имом хатиби Муродулла домла Хуназаров;

🕌 Бухоро шаҳридаги “Пойи Остона” ва Когон шаҳридаги “Алишер Навоий” масжидларига Тошкент шаҳар “Омина” масжиди имом-хатиби Юсуфхон домла Муҳиддинов;

🕌 Бухоро шаҳар “Масжиди Калон” ва Когон шаҳридаги “Ҳазрати Билол” масжидларига Тошкент шаҳар “Яккасарой” масжиди имом-хатиби Салоҳиддин домла Ташанов;

🕌 Бухоро шаҳридаги “Хўжа Зайниддин” ва Жондор туманидаги “Абдуллоҳ ибн Аббос” масжидига Тошкент шаҳар “Доруссалом” масжиди имом-хатиби Муҳаммадраҳим домла Абдуқодиров;

🕌 Бухоро шаҳридаги “Махмуд Таробий” ва Қоровулбозор туманидаги “Абдуллоҳ ибн Муборак” масжидларига Тошкент шаҳар “Тўра бува” масжиди имом-хатиби Шавкат домла Ҳамдамов;

🕌 Бухоро шаҳридаги “Ойбиноқ” ва Жондор туманидаги “Самончуқ” масжидларига Тошкент шаҳар “Минор” масжиди имом хатиби Фозилжон домла Убайдуллаев.

Қолаверса, ушбу мулоқот ва тадбирларда Диний соҳа раҳбарлари ва мутасадди вакилларлар ҳам иштирок этиши режа қилинган.

🤲 Аллоҳ таоло вилоятимизга уламоларимиз сафарини хайрли ва манфаатли қилсин!

Маълумот учун: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллигининг расмий веб сайти ва телеграм саҳифаси:
Naqshband.uz | @NaqshbandUZ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати