ТАНИҚЛИ УЛАМОЛАРНИНГ НАВБАТДАГИ ТАШРИФ МАНЗИЛИ – ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН

0
59

Бугун, 14 сентябрь куни юртимиздаги бир гуруҳ таниқли уламоларнинг Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи бошланади.

Сафар давомида маънавий-маърифий учрашувлар, олис ва чекка ҳудудлардаги аҳоли вакиллари билан юзма-юз мулоқотлар, таниқли уламолар ишитирокида жоме масжидларда суҳбатлар ўтказилиши ва эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиш каби хайрли ишларни амалга ошириш мақсад қилинган.

Шунингдек, ҳудуд аҳлини юртимизда бўлаётган ўзгаришлар мазмун-моҳияти ҳақида хабардор қилиш билан бир қаторда, уларнинг дарду ташвишларига кўмаклашиш, фикр-мулоҳазаларини тинглаш ва диний соҳага тегишли муаммоларини жойида ўрганиб, бартараф этиш ҳам кўзда тутилган.

Ушбу сафарга Тошкент шаҳридан қуйидаги уламолар бориши кўзда тутилган:

 Ҳомиджон домла Ишматбеков, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари;

 Иброҳим домла Иномов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари;

 Салоҳиддин домла Шарипов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг маслаҳатчиси, “Ҳазрати Али” масжиди имом-хатиби;

 Яҳё домла Абдураҳмонов, “ВАҚФ” хайрия жамоат фонди раҳбари;

 Алижон қори Ҳайдаров, Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим мудири;

 Аброр домла Мухтор Алий, Ўзбекистон мусулмонлари идораси масъул ходими;

 Абдуқаҳҳор домла Юнусов, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари, “Катта Қозиробод” масжиди имом-хатиби;

 Абдуҳаким қори Матқулов, Тошкент шаҳар “Убай ибн Каъб” масжиди имом-хатиби;

 Акбарали домла Маматов, Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани бош имом-хатиби, “Тепа” масжиди имом-хатиби;

 Шавкат домла Ҳамдамов, Тошкент шаҳар “Тўра бува” масжиди имом-хатиби;

 Раббимқул домла Муҳаммадиев, Тошкент шаҳар “Ракат” масжиди имом-хатиби;

 Салоҳиддин домла Тошонов, Тошкент шаҳар “Яккасарой” масжиди имом-хатиби;

 Муҳаммадраҳим домла Абдуқодиров, Тошкент шаҳар “Доруссалом” масжиди имом-хатиби;

 Абдуллоҳ домла Юлдашев, Тошкент шаҳар Олмазор тумани бош имом-хатиби, “Исломобод” масжиди имом-хатиби;

 Собиржон домла Рустамов, Тошкент шаҳар “Оқилон” масжиди имом хатиби

 Эргашали домла Рустамов, Тошкент шаҳар “Собитхон хожи” масжиди имом-хатиби.

 Қолаверса, ушбу мулоқот ва тадбирларда Президент маслаҳатчиси Шоазим Миноваров, Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Музаффар Комилов ва бошқа мутасаддилар ҳам иштирок этиши режа қилинган.

 Аллоҳ таоло уламоларимиз сафарини хайрли ва манфаатли қилсин!