Ташриф тақдимотга уланиб кетди

0
109

5 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси биринчи ўринбосари Ҳомиджон қори Ишматбеков Олмазор туманидаги “Ҳазрати Имом”, Диний идора раис ўринбосари Иброҳимжон домла Иномов “Абу Бакр Қаффол Шоший”, Салоҳиддин домла Шарипов “Сирож Солиҳ”, Ўзбекистондаги Ислом цвилизацияси маркази масъул ходими Аброр Мухтор Али домла тумандаги “Ислом нури”масжидларига ташриф буюришиб, пешин намозидан сўнг мўмин-мусулмонларга маъруза қилиб беришди, уларни ўйлантирган ва қизиқтирган саволларга жавоб қайтаришди.

Жумладан, Ҳомиджон қори Ишметбеков “Ҳазрати Имом” жоме масжидида маъруза қиларкан, мамлакатимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган хайрли ислоҳотлар, уламоларнинг юртимиз бўйлаб қилаётган ташрифлари ҳақида маълумот берди, “Ҳазрати Имом” мажмуаси тарихи, бу ердаги илм масканлари, уларда етишиб чиққан уламолар ҳақида сўзлади. Шунингдек, динимизда илмга бўлган тарғиб тўғрисида тарих манбаларида қайд этилган ва бугунги кунда илмий исботини топган далиллар асосидаги сермазмун маъруза қилиб берди. Масжидга келган намозхонлар ушбу маърифий суҳбатдан баҳра олиб, бундан миннатдор бўлди.

Суҳбат давомида “Ҳазрати Имом” масжиди имоми Ҳабибуллоҳ қори Садриддин қори ўғли ва Муҳаммадайюб Кароматуллоҳлар ҳаммуаллифлигидаги “Фаришталар” китоби тақдимоти бўлиб ўтди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари бошчиликларидаги бир гуруҳ уламолар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига ташрифлари давом этмоқда.