Ташрифлар қалбларга таскин бўляпти

0
44

 

Бугунги ташрифлар асносида Ислом цивилизация ходими Аброр Мухтор Алий ва Тошкент вилояти бош имом хатиби Жасурбек Раупов Бекобод шаҳар “Беш капа” жоме масжидига ташриф буюриб, жума намозидан сўнг мўмин-мусулмонлар билан дилдан суҳбатлашдилар, уларга чиройли маърузалар қилинди.

Шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари И.Иномов – Паркент туманидаги “Бойқозон”, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг маслаҳатчиси Салоҳиддин домла Шарипов – Паркент тумани “Сирли” жоме масжидларида жамоатга мавъиза қилиб бердилар.

Суҳбатлар, маърузалар савол-жавобларга уланиб кетди. Уламоларнинг намозхонлар билан учрашуви, маънавий-маърифий тадбирлар аҳолига манзур бўлмоқда.

Уларнинг билим савиясини оширишга хизмат қиляпти, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлардан хабардор қилмоқда.

Ташрифлар давом этяпти.

Манба:Тошкент вилоят вакиллиги матбуот хизмати