ТАЪЗИЯ

0
174

ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ

Юнусобод тумани «МИНОР» жоме масжиди жамоаси Тошкент вилояти Зангиота тумани «Фатҳ» жоме масжиди имом ноиби Солихон домла Ортиқхўжаевнинг оталари Маҳкамхўжа ҳожи домлани вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

Аллоҳ таоло марҳум отахонни Ўз мағфиратига олсин, имонларини саломат қилсин, солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ этсин. Охиратларини обод этиб, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин!

Аллоҳ таоло марҳумнинг аҳли оиласи, фарзанду аржумандлари ва яқинларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларини яхшиликлар ила тўлдирсин.

Фозилжон домла Убайдуллаев ҳамда масжид жамоаси номидан отахоннинг яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!

Minor.uz матбуот хизмати